Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинар тўғрисида

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси   Марказий  Кенгаши  Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув семинар  Ўзбекистон тарихи Давлат музейида бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, Давлат қўмиталари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Банклари, Суғурта компаниялари ва Республика жамоат ташкилотлари ҳамда Тошкент шаҳридаги жами 230 дан зиёд тармоқ касаба уюшма ташкилоти етакчилари иштирок этдилар.

Йиғилишни бошқарган Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси в.б. Юлдашев А.Р. ўқув-семинардан кўзланган мақсад касаба уюшма етакчиларини тизимда бўлаётган ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, хусусан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар бериш, улар ишини  имкон қадар тўғри йўналтирган ҳолда сўнгги йилларда тизимда олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий ва спорт тадбирларига эътибор тубдан ўзгаргани таъкидланди. Айниқса, хотин-қизлар ва ёшларга ҳар жиҳатдан кўмак бериш, қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимдаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари ва Ёшлар кенгашлари фаолияти янги ёндашув асосида йўлга қўйилди. Ҳудудий, тармоқ келишувлари ва жамоа шартномалари улар манфаатини ифода этувчи қатор имтиёзлар билан тўлдирилди ва бу каби хайрли ишлар давом этаётир. Таъкидлаш жоизки, тизим ишини ҳар жиҳатдан намунали тарзда ташкил этиш мақсадида бошланғич ташкилотлар самардорлигини ошириш бўйича муҳим қадамлар ташланди. Натижада, уларнинг молиявий имконияти янада ошди, ходимларни ҳар жиҳатдан ҳимоялаш, яхши меҳнат шароити яратиб, спорт-соғломлаштириш ишларини кучайтириш учун замин яратилганлиги ҳақида батавсил тўхталди.

Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Н.Ғиёсов семинар иштирокчилари диққатини бошланғич ташкилотлар фаолиятини янада жонлаштириш борасида жонбозлик кўрсатишлари лозимлигига қаратди.

Шундан сўнг Марказий Кенгаш ва Тошкент шаҳар Бирлашмасининг Ижтимоий суғурта ва Молия, Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Меҳнатни муҳофаза қилиш, Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўйича мутахассислари ўз йўналишлари ҳақида  атрофлича тушунчалар бериб ўтишди.

Асосий ҳужжат – жамоа шартномларини тузиш, экспертизадан ўтказиш ҳамда ижросини назорат қилиб бориш, аҳолининнг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўмак бериш, бандлик ва маданий-маърифий  масалаларига батавсил тўхталдилар. Шунингдек, ходимга муносиб иш шароити яратиш, меҳнат муҳофазасига риоя этилишини таъминлаш, яъни турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ижтимоий суғурта маблағларидан унумли фойдаланиш, бошланғич ташкилот балансида қолдирилаётган маблағни самарали ишлатиш, ходимлар учун санаторийларга, болалар учун эса оромгоҳларга йўлланмалар ажратиш, турли саёҳатлар ташкил этиш, спорт  масалаларига эътибор қаратилди.

Қизғин баҳс-мунозаралар жараёнида семинар иштирокчилари томонидан берилган кўплаб саволларга атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, тармоқ Марказий Кенгаши, Бирлашма ҳамда касаба уюшмалари Фередацияси Кенгашининг веб-сайтлари ҳақида семинар иштирокчиларга яна бир бор эслатилди. Интернет орқали мулоқот қилиш мавжуд муаммоларга тезкорлик билан самарали ечим топиш имконияти экани қайд этилди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  Марказий Кенгаши томонидан нашр этилган  «Меъёрий ҳужжатлар тўплами» семинар иштирокчиларига тарқатилди. Мазкур тўплам тармоқ ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги барча бошланғич ташкилотларга услубий ёрдам кўрсатиш ва иш жараёнида фойдаланишлари учун мўлжалланган бўлиб, унда касаба уюшмалари фаолиятига доир Низом, Йўриқнома ва Тартиблар ўз ифодасини топганлиги тушунтирилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!