Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ва Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси 2013 йилнинг 14 май куни тармоқ касаба уюшмаси Тошкент вилояти касаба уюшма фаоллари иштирокида “Касаба уюшмалари давр билан ҳамнафас” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ва Тошкент вилояти  касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси 2013 йилнинг 14 май куни тармоқ касаба уюшмаси Тошкент вилояти касаба уюшма фаоллари иштирокида “Касаба уюшмалари давр билан ҳамнафас” мавзусида  ўқув-семинар ўтказилди. Тадбирни тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси в.б. Абдухамид Юлдашев бошқарди.

Давлатимиз мустақилликка қадам қўйиши билан инсон ва унинг манфаатлари ислоҳотларимизнинг асоси қилиб олинди. Бу эса касаба уюшмаларига бозор иқтисодиётининг ўзига хос қийинчиликларини енгиб ўтишда меҳнаткашларга ишончли таянч бўла олишдек катта масъулиятни юклади. Бунда касаба уюшмалари томонидан изчиллик билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик муносабатлари, яъни ҳамкорликка оид битим, келишув ва жамоа шартномалари каби қонуний асослар йилдан-йилга мукаммаллашган ҳолда муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Савдо-саноат палатаси ўртасида Бош келишув имзолангани, ижтимоий шериклар сони ошиб бораётгани касаба уюшмалари фаолиятида туб бурилиш ясади.

Ўтказилган ўқув-семинарда мазкур масалаларга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, яъни касаба уюшмалари фаолиятига доир Низом,  Йўриқнома ва Тартиблар ва Услубий қўлланмалар ва бошқа ҳужжатлардан иш жараёнида фойдаланиш ва тадбирлар ўтказиш  тартиблари  тўғрисида батафсил  тушунтиришлар берилди.

Ҳозирда тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши 2788 та бошланғич ташкилот орқали 288 мингга яқин аъзони ўз сафига бирлаштирган. Такомиллашув натижасида Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла», «Нуроний» жамғармалари, Сиёсий партиялар, Суғурта компаниялари  ва бошқалар тармоқ тизимига аъзо қилиниб олинишидан кейин 90 зиёд  ташкилот қамраб олинди.

Аъзоларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, улар соғлигини мустаҳкамлаш каби масалалар акс этган тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномалари мазмуни янги қабул қилинган қонунлар асосида бойитилиб борилаётгани, кадрлар билимини кучайтириш, аъзолик афзалликларини асослаш мақсадида ташкил этилаётган ўқув-семинар, давра суҳбати ҳамда очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар ҳам ўз самарасини бераётганлигига тўхталди.

Айниқса, 23000 нафардан зиёд аъзони бирлаштирган вилоят тармоқ касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди. Жумладан, 2013 йилнинг ўтган вақти мобайнида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 90 дан зиёд маданий-маърифий анжуман, 25 марта спорт тадбирлари ўтказилган.

Семинар якунида иштирокчиларга тармоқ Марказий кенгаши томонидан чоп эттирилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсати ва Мажлисларида қабул қилинган Низом ва Йўриқ-номалардан иборат «Меъёрий ҳужжатлар тўплами»  ҳар бир бошланғич ташкилот етакчиларига тарқатиб берилди ва ишни тўғри ташкил этишда ушбу қўлланмадан унумли фойдаланишлари ҳақида  тавсиялар берилди.

Ўқув-семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Қувондиқ Муқумов, тармоқ Марказий кенгаши раиси в.б. Абдухамид Юлдашев, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси в.б. Жаҳонгир Саидовлар маърузалари тадбир иштирокчилари томонидан муносиб кутиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!