Click to listen highlighted text!
19.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилояти ташкилотларида фахрий ва нуронийларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамда ходимларни юбилей саналари муносабати билан маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

2016 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли фармони ҳамда “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қвватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-2705-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тармоқ касаба уюшма ташкилотлари  меҳнат жамоаларида фахрийларни қадрлаш ва ходимларнинг юбилей саналари муносабати билан маданий тадбирлар ташкил этилиб, уларга моддий ёрдам ва эсталик совғалари топшириш ташкил этилмоқда.

Жумладан, Ватанпарвар ташкилоти Андижон шаҳар Бирлашган техника мактабида бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкилотда узоқ йиллардан буён меҳнат қилаётган,  8 нафар  ишчи ходимларнинг ҳамда ўргатувчи усталарнинг 50-55-60 ёшга тўлиш муносабати билан юбилей тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда касаба уюшма қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари  тантанали топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!