Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг барча касаба уюшмалари аъзоларига МУРОЖААТИ

Азиз дўстлар, хамкасблар!

   Пахта бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодида улкан аҳамият касб этувчи стратегик маҳсулот ҳисобланади. Истиқлол йилларида, айниқса сўнгги йилларда пахтани хом ашё шаклида эмас, балки ундан тайёр, пишиқ ҳамда сифатли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилмоқдаки, бу мазкур хом ашёнинг юртимиз иқтисодиёти ва тараққиётидаги ўрни тобора ошиб бораётганидан далолат беради.

   Ўзбекистон дунёда пахта етиштириш бўйича етакчи ўринларда борар экан, биз ушбу маҳсулот етиштириш, айниқса уни йиғиб-териб олишдек масъулиятли ишда четдан қараб тура олмаймиз. Мамлакатимизнииг қишлоқ туманларида минглаб деҳқон ва фермерларимизнинг катга меҳнати эвазига бу йил хар йилгиданда мўл ҳосил етиштирилди.

   Муҳтарам Президентимиз жорий йил ҳосили терими учун тўлов пуллари миқдорини ўтган йилларга нисбатан қарийб икки баробарга оширди. Бу эса ўз- ўзидан ҳар бир оила учун яхшигина даромад топиш имкониятидир. Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан жойларда хонадонма- хонадон юриб аҳолининг кам даромад вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиб, уларнинг кам таъминланганлиги сабабларини ҳам ўрганмокда, тахлил қилмокда. Тахлиллар эса кўп холларда юртдошларимизда эскича фикрлаш, айниқса боқимандалик, боқибеғамлик мавжуд эканини кўрсатмокда. Ваҳоланки, бир килограмм пахта терими учун тўлов миқдори 1 октябрдан 500 сўм қилиб белгиланди, бу эса пахта теримида қилинган самарали меҳнат оиланинг даромадига баракали ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин, деганидир.

   Пахта етиштириш машаққатли иш. Буни деҳқон ҳаёти, ерга чигит қадашдан тортиб, уни парваришлаш ва тўлиқ кўсак бўлиб етилгунга қадарлик жараёнлардан жилла қурса назарий жиҳатдан хабардор бўлган кишилар яхши тушунадилар. Мўл ҳосил меҳнат билан бирга, катта харажатларни хам талаб этади. Бу йил кузнинг салқин келиши, ҳароратнинг кескин пасайиб, ёғингарчиликлар бошлангани барчамизни хавотирга солиши табиий.

   Шу боис хам Сиз азизларни бу ўта жиддий, юртимиз фаровонлигида стратегик ахамият касб этувчи ишда бефарқ бўлмасликка чақирамиз, оиламиз, ён- атрофимиз, қишлоқ-овул, махалламизда вақтинча муқим иш билан банд бўлмаган, айниқса кам даромадли оилалар, уюшмаган аҳоли, ёшлар ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб боришга даъват этамиз!

   Токи, минглаб деҳқонларимизнинг заҳматли меҳнатлари зое кетишига йўл кўймайлик!

   Юртимизнинг муҳим бойлиги бўлмиш пахтани нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишда камарбаста бўлайлик!

  Шу азиз Ватан — барчамизники! Унинг ҳар бир қарич ерида етиштирилган ҳосил хам халқимизнинг бойлигидир. Бу ишда барчамиз елкадош бўлайлик!

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Тошкент — 2017 йил

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!