Click to listen highlighted text!
26.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси билан узоқ йиллардан буён ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, ижтимоий шерикларнинг бу ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган Бош келишувга ҳам асосланган.

Жорий йилнинг 22 февраль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, партия тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи Тармоқ келишуви янги муддатга имзоланди.

Ушбу тармоқ келишуви Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида жорий йилнинг 1 март куни 444-сон билан рўйхатга олинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!