Click to listen highlighted text!
23.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан Тармоқ келишуви имзоланди

Бугун Прокуратура органлари томонидан мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев эътироф этганларидек, қонунчилик базасини ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва қонунларни сўзсиз ижро этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш, хусусий мулк ва тадбиркорлик тараққиётини қўллаб-қувватлаш ҳамда унинг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашда прокуратура органларининг роли катта.

Давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш, уларнинг ўзлари ва оила аъзоларини ҳар томонлама моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, соғлигини мустаҳкамлаш эса касаба уюшмаларининг асосий вазифалари сирасига киради.

Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг 10 август куни илк маротаба Ўзбекистон  Республикаси  Бош  прокуратураси  ҳамда  Ўзбекистон  давлат  муассасалари  ва  жамоат  хизмати  ходимлари  касаба  уюшмаси  Республика  Кенгаши  ўртасида  прокуратура  органларининг  даражали  унвонга  эга бўлган  (ҳарбий  хизматчилардан  ташқари),  шу  жумладан  иш  ўрганувчи  ҳамда  мутахассис,  хизмат  кўрсатувчи  ва  ёрдамчи  (техник) ходимларининг  ижтимоий — иқтисодий  манфаатларини  ҳимоя  қилиш  бўйича
2020 — 2022  йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди.

Мазкур келишув Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида 2020 йил 11 август куни 460-сон билан рўйхатга олинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!