Click to listen highlighted text!
16.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси билан тармоқ келишуви имзоланди

Мамлакатимизда статистика соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, давлат статистикаси соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва функционал тартибга солиш, ижтимоий-иқтисодий ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги статистика ахборотларини тўплаш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш, давлат органларини ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, юридик шахсларни, давлат муассасаларини ва халқаро ташкилотларни, шунингдек жамоатчиликни статистика ахборотлари билан белгиланган тартибда таъминлашда давлат статистика қўмитаси ва унинг жойлардаги бошқармалари ходимларининг хизматлари беқиёс.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси билан узоқ йиллардан буён ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Шу кунларда ижтимоий шерикларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайдиган янги норматив локал ҳужжат — 2017-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, Қўмита тизимидаги     200га яқин ташкилотларнинг 2500 нафардан ортиқ ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!