Click to listen highlighted text!
21.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан узоқ йиллар давомида ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Таъкидлаш ўринлики, ижтимоий шерикларнинг бу ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган Бош келишувга ҳам асосланган.

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, Марказий банк тизимида ишловчи ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи Тармоқ келишуви янги муддатга имзоланди.

Ушбу тармоқ келишуви Марказий банк тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг ижтимоий кафолатларини, банк муассасасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, айниқса пандемия шароитида ходимларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни белгилаб беради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!