Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги
Жорий йилнинг 21 июнь куни Фарғона вилоят статистика бошқармаси биносида “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда вилоят статистика бошқармасининг барча шахар ва туманлардаги бўлимлари ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда бошқарма бошлиги С.Р.Шамшидиновнинг “Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларида эришган ютуқ ва натижалари” мавзусидаги, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Х. Абдуллаеванинг “Мустақил Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари” хамда бошқарма бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Л. Ефимованинг “Мустақиллик йилларида вилоят ахолиси реал даромадларининг ўсиши ва турмуш даражаси яхшиланиши” мавзуларидаги маърузалари тингланди. Семинар савол жавобларга бой ва сермазмун ўтказилди.