Click to listen highlighted text!
22.05.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 49-моддасига кўра, тармоқ келишувлари тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.

Жорий йилнинг 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2020-2022 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва жорий йилнинг 23 июлида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан 455-сон билан билдириш рўйхатидан ўтказилди.

Қайд этиш жоизки, янги Тармоқ келишуви Агентликнинг юздан ортиқ бўлинмаларида фаолият кўрсатаётган 1500 нафардан ортиқ ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний кафолатига айланди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!