Click to listen highlighted text!
21.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Жамоа шартномалари афзалликлари

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ  қабул қилинаёган қонун ва қарорларда ходимлар учун имтиёзларлар ва кафолат белгиланишига катта эътибор қаратилди. Қабул қилинаётган  меъёрий ҳужжатлар мажбурий ҳисобланиб, ташкилий-ҳуқуқий  жиҳатидан, мулк шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилотларда ижро этилиши шарт. Шу билан бир қаторда қонун чиқарувчи ушбу имтиёз ва кафолатларни қонун хужжатларига нисбатан юқори қисмини корхона, ташкилотларнинг локал норматив хужжатлари яъни жамоа шартномалари орқали ушбу ўрнатилишини белгилаб бермоқда.

Хозирги вақтда ушбу мақсад йўлида тузилаётган тармоқ келишувлари ҳамда жамоа шартномалари орқали меҳнат муносабатларини тартибга солиш  амалиёти шаклланган бўлиб, қабул қилинаётган ушбу хужжатлар орқали корхоналарда иш берувчилар ҳамда ходимлар ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларини, турли тоифадаги ходимларнинг иш ҳақи тизими, тариф ставкаси миқдори, мукофотлар, меҳнат таътилларининг муддати ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларини тартибга солишда кенг фойдаланилмоқда.

касаба уюшмаси аъзоси қуйидагилар кафолатланиди:

  • бепул юридик маслаҳат;
  • ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган холларда беҳараз ҳуқуқий ҳимоя таъминланади, давлат ва хўжалик органларида касаба уюшма аъзосининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинади;
  •  касаба уюшма аъзосининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун суд мажлисларида касаба уюшма мутахассисиларини бепул иштироки таъминланади;
  •  ходим меҳнат қонунчилиги бузилган ҳолатда ишдан бўшатилганда, уни лавозимига тикланишига ва мажбурий бекор юрган кунларига компенсация тўланишига эришилади;
  • боқувчисини ёки меҳнатга лаёқатлигини йўқотганда қонунчиликда кўзда тутилган бир йўла бериладиган компенсацияни ўз вақтида тўланишига эришилади;
  • ходимлар, уларнинг оила аъзолари  фарзандларини дам олдириш ва даволанишларига имтиёзли йзлланмалар олинишини таъминланади;
  • молиявий қийинчиликлар юзага келганда касаба уюшма аъзоларига моддий ёрдамлар кўрсатилади;
  • байрам, маданий-маърифий ва спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этади, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг танловлари ўтказилади;
  • барча касаба уюшма тадбирларида иштироқ этишни ва эркин фикр билдиришни таъминланади;
  • қабул қилинган тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаларида белгиланган имтиёз ва кафолатлардан фойдаланиш имкониятини яратилади.
Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!