Click to listen highlighted text!
25.04.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Жамоа шартномаси – амалда

Маълумки, шу кунларда барча корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган йиғилишлар бўлиб ўтмоқда. Ана шундай йиғилишлардан бири Бухоро вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасида бўлиб ўтди.

Муҳокама йиғилишида қайд этилганидек, ўтган 2015 йилда жамоа шартномаси орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга катта эътибор қаратилган. Бунинг натижасида бошқарманинг 70 нафар ходимлари иш берувчи ва касаба уюшмалари ўртасидаги ижтимоий шериклик асосида яратиб берилаётган кўплаб имтиёз ва кафолатлардан фойдаланишган.  Жумладан, кам таъминланган оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткаларининг разряд коэффициентларини кўтариш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини  Республиканинг турли сиҳатгоҳларида соғломлаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари орқали хавфсиз, қулай меҳнат шароитларини яратиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунларининг узайтирилиши, иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилиши, спорт-соғломлаштириш тадбирлари кабиларни айтишимиз мумкин. Айниқса хотин-қизлар, ёшлар масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилиб келинган. Ўтган ҳисобот йилида 13 нафар ёшлар, шу жумладан, 2 нафар коллеж битирувчилари иш билан таъминланган.

Меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Мамарасулов, касаба уюшма қўмитаси раиси З.Саидоваларнинг ҳисоботлари тингланди, музокарага чиққанларнинг фикр-мулоҳазалари орқали ЖШнинг ижроси  танқидий муҳокама этилди, жорий “Соғлом она ва бола йили”да амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Ҳ.Шарипов иштирок этди ва маъруза қилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!