Click to listen highlighted text!
25.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Президент Фармони — амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сонли қарори ҳамда “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек кекса авлод вакиллари ва имконияти чекланган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг ҳам устувор вазифаларидан биридир.

Шу мақсадда Республика Кенгаши ташаббуси билан тармоққа тааллуқли вазирлик, қўмита ва идоралар билан қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Унда жойларда иш берувчилар ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан жамоа шартномалари орқали кексалар ва фахрийлар учун бир қатор имтиёзлар бериш кўзда тутилган. Чунончи:

— пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш;

— ходимларга юбилей саналари муносабати билан қимматбаҳо совғалар топшириш;

— мамлакатимизда нишонланадиган “Наврўз” ва Мустақиллик байрамлари арафасида ҳар йили тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган кекса фахрийларни театр, концерт ва бошқа маданий тадбирларга ташрифини ташкил этиш;

— ишламайдиган пенсионерларга (корхоналарнинг собиқ ходимларига) моддий ёрдам бериш;

— ёлғиз кексаларга ва ногиронларга коммунал хизматлар учун тўловларни қоплашга қаратилган манзилли моддий ёрдам кўрсатиш;

— “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида кексаларнинг республикамизнинг тарихий шаҳарларига, муқаддас жойларга ва зиёратгоҳларга саёҳатини ташкил этиш;

— байрамлар муносабати билан фахрийларнинг уйларига бориб ҳолидан хабар олиш, кекса авлод вакилларининг билими ва тажрибасидан фойдаланиш мақсадида меҳнат жамоаларида “Авлодлар учрашуви”, “Касбим-фахрим” каби тадбирларини ташкил этиш;

— республикада нишонланадиган умумхалқ байрамлари арафасида “Саховат” кексалар ва “Мурувват” ногиронлар уйларида яшовчилар ҳолидан хабар олиш, турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш шулар жумласидандир.

Айни пайтда мазкур чора-тадбирлар режасига мувофиқ, тармоққа қарашли давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларида “Фахрийлар кенгаши”ни ташкил этиш ва фаолиятини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳаётжон Шарипов,

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати

ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши

аппаратининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича

бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!