Click to listen highlighted text!
22.12.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Cаёҳатлар ташкил этилди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5290 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, узайтирилган байрам кунларида (2018 йил 1-3 январь) ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ўз ҳудудидаги  тарихий обидалар, қадамжолар, янги барпо этилган обьектларга саёҳатлар ташкил этилди.

Термиз шаҳридаги ташкилотлар ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан 51 нафар киши Ҳаким-Ат-Термизий, Абу Исо имом АТ-Термизий, Султон-Саодат, Кокулдор ота каби зиёратгоҳ ва Термиз археологик музейига ташриф буюриб этилиб, мароқли дам олишди.

Шунингдек, Сариосиё ва Узун туманларидан мос равишда 31 ва 27 киши учун“Сангардак” шаршараси мажмуасига саёҳат уюштирилди.  Денов туманида “Саид оталиқ”мадрасаси ва “Олавуддин Аттор” мақбарасига 41 нафар киши ташриф буюрдилар ва ажойиб таассуротлар билан қайтдилар. Олтинсой туманидаги “Хўжаипок” зиёратгоҳига 31 киши бориб қадамжони зиёрат этдилар. Шеробод туманидан 31 нафар ва Ангор туманидан 27 нафар киши Абу Исо имом АТ-Термизий зиёратгоҳига бориб  зиёрат қилдилар. Қизириқ туманидан 17 нафар киши ва Музработ туманидан 15 нафар киши “Абу Жаҳонгир Юсуф Ҳаёт Музработ ота” зиёратгоҳларига бордилар.

Вилоят ташкилотлари бўйича ушбу тадбирга 271 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзолари жалб қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!