Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Жамоа шартномаси орқали берилаётган имтиёзлар

     Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти Хотин-қизлар комиссияси томонидан  ташкилот ва муассасаларда  меҳнат қилаётган хотин-қизлар учун яратилган шароитлар, жамоа шартномаларида улар учун кўзда тутилган қўшимча имтиёзларнинг бажарилиши доимий назоратга олинган.

    Аёллар бандлигини таъминлаш, унинг ишлаш шароитини яхшилаш асосий масалаларимиздан биридир, -дейди тармоқ касаба уюшмаси Сирдарё вилоят Хотин- қизлар комиссияси раиси Лола Кенжаева. – Бу масала  нафақат аёлнинг, балки унинг оиласи,  фарзандлари манфаатлари билан алоқадорлиги жиҳатидан диққатлидир.

     Гулистон шаҳар Хокимлигида ишловчи 212 нафар ходимнинг 97 нафари хотин-қизлардир. 2015-2017 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида аёллар учун қўшимча имтиёзлар кўзда тутилган бўлиб унинг намунавий  бажарилишига эришилди. Ходимларнинг ишлаши,  хусусан уларнинг дам олиш ҳамда аёллар гигиена хонаси тўғри ташкил этилган.  Жамоа шартномасига асосан ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган аёлларга таътил пуллари бериш, байрамлар муносабати билан рағбатлантиришлар амалга оширилган.

    Ходимларнинг 2 нафари 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёллар учун  белгиланган имтиёздан фойдаланишади. 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ходимлар  учун ҳам қисқартирилган иш куни жорий этилган.

   Бу йил аёл ходимлар йил Дастурига мувофиқ чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланган, – дейди касаба уюшмаси раиси Абдулраззоқ Қувватов. — Бу аёлларимизнинг саломатликлари доим назоратда бўлишини, уларнинг унумли меҳнат қилишларини таъминлайди.

     2016 йилнинг 9 ойи давомида аёл ходимларнинг 3 нафари  турли санаторияларда  саломатликлари тикланишига эришилди.

Лола Кенжаева,

Вилоят тармоқ касаба уюшмаси Хотин-қизлар комиссияси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!