Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

Мамлакатимизда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш билан боғлиқ устувор вазифаларни амалга оширишда соғлиқни сақлаш тузилмалари билан бир қаторда касаба уюшмалари ҳам фаол иш олиб бормоқда. 

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда шифокорларнинг касб байрами сифатида кенг нишонланаётгани саломатлик посбонларига бўлган эътиборнинг яққол исботидир. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги бир қатор тиббиёт муассасаларида тиббий ходимлар меҳнатини рағбатлантиришга қаратилган бир қатор маданий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, Бухоро вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими ва Госпитали, Бухоро вилояти бош Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси бошқармаси, Бухоро Ҳарбий поликлиникаси, Бухоро ногирон болалар ва аёллар “Мурувват” уйларида ўтказилган байрам тадбирларида жонкуяр, фидойи шифокорлар ва уларнинг заҳматли, ҳалол меҳнати шарафланди. Жамоада ўз меҳнати ва салоҳияти билан барчага ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари шаҳар кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Дарҳақиқат, сиҳат-саломатлик – энг буюк неъматдир. Одамларга бу азиз неъматни бахшида этувчилар – энг саодатманд инсонлардир. Шунинг учун ҳам элга шифо бағишлашни олий мақсад деб билиб, шу йўлда бор куч-салоҳиятини аямай меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг шарафли меҳнатини эъзозлаш, уларнинг жамиятимиздаги мавқеини юксалтириш доимий эътиборда. 

Бугунги кунда шаҳар кенгаши тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталарида 290 дан зиёд шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари эл саломатлиги йўлида меҳнат қилмоқда. Уларнинг билим ва малакасини ошириш, фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш, тиббиёт ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш бизнинг ҳам шарафли вазифамиздир.

Тиббиёт ходимларининг касб байрами муносиб нишонланаётган ушбу дамларда барча саломатлик посбонларига чексиз эҳтиром ва эъзозимизни изҳор этар эканмиз, уларга оилавий бахт, тансиҳатлик, шарафли ва масъулиятли ишларига омад ва зафарлар ҳамиша ёр бўлишини тилаймиз.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!