Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Конституциямиз миллий давлатчилигимиз асоси

Мустақилликнинг мўъжизалари кўп, кишини ҳайратга солгулик ўзгаришлари бисёр. Ўзбекистон харитасини бир бор кўз ўнгингиздан ўтказингда, йигирма тўрт  йил олдинги ҳолат билан бугунги манзарани муқояса қилинг, асрларга татигулик бунёдкорлик ишлари амалга оширилганлигига яна бир карра амин бўласиз.

Юзлаб замонавий иншоотлар, тиббиёт муассасалари, турар жой бинолари, кўприклар, темир йўллар, йирик саноат корхоналари, олий ўқув даргоҳлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари. Буларни санаб адоғига етишнинг ўзи мушкул! Лекин, эътироф этишимиз лозимки, мустақиллик йилларининг том маънодаги энг унутилмас ва тарихий  воқеаси БУЮК ҚОМУСИМИЗДИР.

Дарҳақиқат, мустақиллик Конституциясининг туғилиши мамлакатимиз тарихида янги даврни бошлаб берди, ислоҳотлар стратегиясини амалга ошириш ва миллий давлатчилик пойдеворини қуришда муҳим қадам бўлди. Истиқлoл йиллaридa мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ҳуқуқий дaвлaт бaрпo этиш, фуқaрoлик жaмиятини шaкллaнтириш йўлидa эришaётгaн бaрчa ютуқлaримиз, ҳaётимизгa янгичa мaзмун бaғишлaётгaн ислoҳoтлaрнинг зaмиридa, шубҳасиз, Кoнституциямиздa мустaҳкaмлaнгaн ҳуқуқ вa aсoсий тaмoйиллaр ётади.

Давлат мустақиллигига эришилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси демократик ислоҳотлар йўлини ёритиб келмоқда, янги демократик жамият қуришнинг ишончли йўналиши, мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Конституция суверенитет ва ўзбек давлатчилигининг эркин ривожланиши рамзига айланди.

Бугун эркин вa фaрoвoн жaмият қуриш, Вaтaнимизнинг сaлoҳияти вa қудрaтини, xaлқимизнинг турмуш дaрaжaсини юксaлтириш бoрaсидa эришaётгaн бaрчa мувaффaқиятлaримиз Кoнституциямиздa бeлгилaб қўйилгaн ҳуқуқий aсoслaргa қaтъий aмaл қилиб кeлaётгaнимизнинг сaмaрaсидир.

Буюк Қомусимизнинг мавқеи ҳақида тўхталганда, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, у ҳар қандай илғор давлат конституцияси билан бемалол куч синаша олади. Конституциямиз энг илғор ҳуқуқий ғояларни ўзида мужассамлаштирганлиги, унинг энг демократик анъаналар асосида яратилганлигини бутун жаҳон эътироф этмокда.

Буюк Қомусимиз бошқа давлат конституцияларидан фарқланиб турадиган ўзига хос хусусиятларига эга. Бу ўринда, аввало, Қомусимизга жаҳон тамаддуни тараққиётига муносиб хисса қўшган буюк аждодларимиз — Абу Райхон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Носир Мотрудий, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий, Аҳмад ал-Фарғоний, Бурхониддин Марғиноний, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби даҳоларимизнинг инсонни маънавий комилликка чорловчи пурҳикмат асарлари руҳи сингганлигини таъкидлаш ўринли. Шу боис ҳам Конституциямиз ҳалқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, инсоф ва адолат, одамийлик ва олижаноблик, ўзга миллат ва элатларга ҳурмат, ор-номус, иффат ва ҳаё каби эзгу фазилатларга асосланган.

Буюк Қомусимиз биринчи моддасидан то охирги моддасигача мустақиллик ғояси билан суғорилган. Зотан, у ўзининг туб моҳияти ва фалсафаси, мақсад ва ғояларига кўра янги сиёсий-ҳуқуқий хужжатдир. Ўзбекистоннинг собиқ Иттифоқ таркибида бўлган пайтдаги асосий Қонунлари қоғоздагина мустақил бўлган давлатнинг конституциялари бўлганлиги тарихдан маълум.

Шунингдек, Асосий Қонунимизнинг бошқа конституциялардан яна бир муҳим фарқи унда ўта мафкуралаштириш ва сиёсатлаштириш руҳи мавжуд эмас. Яъни, унда на коммунистик мафкура, синфийлик, якка ҳокимиятчилик, ҳукмрон партиявийликдан асар ҳам йўқ. Конституциямиз умумбашарий қадриятлар асосида ҳуқуқий демократик, адолатли фуқаролик жамиятини қуриш руҳи билан суғорилган.

Асосий қонунимиз жаҳон конституциявий тажрибасига кенг таяниши ва унинг ижобий томонларидан атрофлича фойдаланганлиги билан ҳам ажралиб туради. Хусусан, АҚШ, Франция, Германия, Швеция, Италия каби энг тараққий этган ғарб мамлакатлари, руҳий-этник хусусиятлари билан бизга яқин бўлган Япония, Миср ва бошқа Шарқ давлатларининг бой тажрибасидан энг демократик жиҳатларини, инсонпарварлик ғояларини тараннум этувчи ҳалқаро хужжатларни ўзида мужасссам этган. Конституциямизда жаҳоннинг илғор конституциявий тажрибасини миллий-маънавий ва ҳуқуқий қадриятларимизга, ҳалқимизнинг бой тарихига уйғунлаштириб қўлланилгани у мустақил давлатимиз равнақининг ҳуқуқий кафолати эканлигидан даракдир.

Конституциямизнинг яна бир ўзига хос томони у жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган ҳалқаро ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларига тўла жавоб бера олади. Мустақил Ўзбекистон ҳалқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида ўзининг Конституциясида шундай талаб ва қоидаларни тан олган ва мустахкамлаган.

Биз Асосий Қонунимизнинг улуғворлигини, ҳаётимизда унинг ўсиб бораётган ролини алоҳида куч билан ҳис этамиз. Конституциямизнинг 24 йиллигини нишонлар эканмиз, биз унга чуқур ҳурмат бажо келтирамиз ҳамда халқимизнинг асрий орзу-умидларини, унинг эркинлик ва бахт-саодатга бўлган умид-ишончини ўзида акс эттирган ушбу ҳужжатни яратганларга қалб эҳтиромимизни изҳор қиламиз.

Ҳ.Шарипов,

 Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати

 ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг

ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!