Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Касаба уюшмаларининг қонуний кафолатлари тарғиботи

  2016 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари, масъул ташкилотчилар, шаҳар кенгашлари раислари ва ҳисобчилари иштирокида “Ўзбекистонда касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштиришнинг қонуний-ҳуқуқий асослари” мавзуидаги семинар ўтказилди.

  Мазкур семинарда Ўзбекистон давлат муассалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига киритилган ўзгаришларнинг мазмун ва моҳияти, янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунини амалга тадбиқ этишнинг долзарб масалалари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хусусида кенг тушунтиришлар берилди.

  “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг аҳамияти ҳақида сўз кетганда, мазкур ўзгартиришлар асосида касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг жамиятда тутган ўрнини мустаҳкамлаш, ходимларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги касаба уюшмаларининг ваколатлари доирасини кенгайтиришда катта қадам қўйилганини эътироф этиш лозим.

 “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун бугунги куннинг долзарб қонунларидан бири ҳисобланади ва у Ўзбекистон Республикасида меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллашиши, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш ва шу билан бирга тадбиркорликни ривожланишига янги имкониятлар яратиб берувчи Қонунлардан биридир.

 Халқаро меҳнат ташкилотининг “Бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи тўғрисида”ги 87-сонли Конвенциянинг қабул қилиниши ижтимоий-меҳнат соҳасида касаба уюшмалари эркинлигининг кафолатларини мустаҳкамлайди ҳамда  касаба уюшмалари мустақиллиги кафолатларини таъминлашга, фаолиятининг ҳуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

 Тадбир якунида йил давомида кўрсатган фаоллиги ва алоҳида хизматлари учун бир гуруҳ касаба уюшма фаоллари Республика Кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!