Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Янги қонунлар тарғиботи

   “Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун тарғиботи бўйича ўтказиладиган семинарлар жадвали”га  мувофиқ 2016 йилнинг 27 декабр куни тармоқ касаба уюшмасининг Фарғона вилоят корхона, ташкилот ва муассасаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутасаддилари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  ва “Қасаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунларини ҳаётга тадбиқ этиш масалалари” мавзуида ўқув-семинари ўтказилди.

   Семинар ишида 56 нафар соҳа мутасаддилари ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.

   Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими етакчи мутахассиси М.Эгамов сўзга чиқиб, янги тахрирдаги Қонунга киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, шунингдек иш берувчи ва ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бажариш бўйича масъулиятини ошириш, ишлаб чиқаришда содир бўлган бахтсиз ҳодисаларни яшириш ёки ўз вақтида текширилишини ўтказмаслик каби камчилик ва нуқсонларга барҳам бериш, меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари ижросини назорат қилувчи давлат хамда жамоат ташкилотларинг кўрсатмаларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларининг молиявий таъминоти,  меҳнат шароитлари ва муҳофазаси бўйича назоратни амалга оширувчи махсус ваколатли давлат ва жамоат органларининг функция ва вазифалари қатъий белгиланганлиги юзасидан тушунтиришлар берди.

    Шунингдек бирлашма Кенгаши бош юрисконсульти М.Латипов  “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунига киритилган ўзгартириш  ва қўшимчалар хақида маъруза қилди.

     Семинар қатнашчилари томонидан мазкур Қонунларга киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

      Касаба уюшма фаоллари томонидан жойларда ушбу Қонунларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка фаол тарғиб қилиш ишларини ташкил этиш, ходимлар учун яратилган меҳнат шароитларини ижтимоий ҳамкорлик асосида назорат қилиб бориш, аниқланган камчиликларни ўз вақтида ва ўрнида бартараф этилишига эришиш юзасидан келишиб олинди.

 

            И.Қундузов,

Республика Кенгашининг Фарғона вилояти

бўйича масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!