Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўқув семинари ўтказилди

Қашқадарё  вилояти ички ишлар бошқармаси мажлислар залида жорий йилнинг 28 сентябрь куни шаҳар, туман ички  ишлар  бўлимлари кадрлар билан ишлаш нозирлари, тизимдаги меҳнат  жамоалари ишчи-хизматчилари    иштирокида  “Халқаро меҳнат стандартларини ҳаётга тадбиқ этиш, меҳнат  муносабатларини тартибга солиш, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш”  мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари  бирлашмаси, вилоят ички ишлар бошқармаси,     Ўзбекистон   давлат    муассасалари   ва    жамоат     хизмати     ходимлари касаба  уюшмаси Қарши  шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда вилоят кенгаши бўлим мудири Абдурахим Тўраев “Халқаро меҳнат стандартларини ҳаётга тадбиқ этишда касаба уюшмаларининг вазифалари” бирлашма меҳнатни муҳофаза қилиш   бўлим етакчи   мутахассиси Абдурасул Расулов “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида биргаликда профилактика маданиятини юқори даражага кўтарамиз”, бирлашманинг етакчи юрист консультанти Абдурашид Муратов “Жисмоний ва юридик  шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти ва унга амал қилиш” мавзуларида маъруза қилдилар.

Йиғилишда   меҳнат  муносабатлари, ички меҳнат тартиб қоидалари, ижтимоий    шерикчилик,  меҳнат и муҳофазаси    ва бошқа масалаларга оид

кўплаб саволларга жавоблар қайтарилди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиб билан  ишлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари Расул Саидов, Ўзбекистон давлат   муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика    Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Исмат Очилов иштирок этишди ва ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш алоҳида ахамиятга эгалиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!