Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Тармоқ келишувлари — ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги кафолати

Тармоқ (тариф) келишувлари корхона, ташкилот ва муассасаларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлаш тартиби, ходимларнинг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатдир.

Маълумки, Тармоқ (тариф) Келишувлари Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган Бош келишув ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилиб, ундаги шартлар тизимда фаолият юритаётган барча ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва имтиёзларининг энг паст даражасини кафолатлайди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан турли вазирлик ва қўмиталар, давлат ва нодавлат ташкилотлари, жамғарма ва компаниялар ўртасида 38 та тармоқ (тариф) келишувлари амал қилиб келмоқда.

Ушбу Келишувлар асосида тармоқ тизимида 3466 та жамоа шартномалари тузилган бўлиб, улар орқали бандлик ва меҳнат кафолатлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва хавфсиз меҳнат шароитлари, дам олиш ва соғломлаштириш, аёллар ва ёшлар учун бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар каби ўнлаб долзарб масалалар ҳал қилиб келинмоқда.

Айни пайтда тармоққа қарашли ўндан ортиқ ташкилотлар билан тармоқ (тариф) келишувларини янги муддатга тузиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Мазкур Келишувлар орқали ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида бир қатор имтиёз ва кафолатлар бериш кўзда тутилган.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!