“Асака” акциядорлик тижорат банки Республика бошқаруви билан тармоқ келишуви имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 49-моддасига кўра, тармоқ келишувлари тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.
Куни кеча “Асака” акциядорлик тижорат банки Республика бошқаруви ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2017-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигидан билдириш рўйхатидан ўтказилди.
Қайд этиш жоизки, янги Тармоқ келишуви банкнинг 3000 нафарга яқин ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний кафолатига айланди.