Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ҳам саёхат, ҳам зиёрат

8 март — “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Навоий вилоят касаба уюшмаси, ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг саъйи ҳаракати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги “Kasaba sayr” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда Республикамизнинг тарихий дурдоналаридан бири бўлмиш Самарқанд   шаҳрига  саёҳат  уюштирилди.

Бошқармада ишловчи 45 нафар хотин-қизлардан ташкил топган гуруҳ, аъзолари дастлаб буюк давлат ва жамоат арбоби, жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган  етук сиёсатчи, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қабрларини зиёрат қилишдан бошладилар. Шундан сўнг,  Оқдарё тумани Хартанг қишлоғида мангу қўним топган буюк ҳадисшунос олим Муҳамад ибн Исмоил ал-Бухорий мажмуасида бўлдилар. Юлдузлар билан тиллашиб, жаҳон аҳлини лол қолдирган астрономик олим Мирзо Улуғбек томонидан бунёд этилган расадхона саёҳатчиларда катта таассурот қолдирди. “Шоҳи Зинда”, “Бибихоним” мажмуалари, “Регистон” ансамбли, “Гўри Амир” мақбарасининг асрлар оша бизгача сақланиб келган маҳобати дилларда ҳайрат ва фахр туйғуларини уйғотди.

Самарқанд шаҳрининг яна қатор диққатга сазовор жойларини ҳам қизиқиш билан томоша қилишди. Юрт ошиб келаётган сайёҳларни маҳлиё этгувчи сайқал заминнинг мўъжизакор таровати узоқ вақт иштирокчилар ёдида сақланиб қолиши тайин.

И.Зиёдуллаев,

 Вилоят ИИБ ЁХБ касаба

уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!