Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Энг фаол ёш банк ходими” танлови ғолиблари тақдирланди

“Энг фаол ёш банк ходими” танлови ғолиблари тақдирланди

2015 йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон банклари Ассоциацияси томонларидан имзоланган Қўшма қарор асосида ўтказилган “Энг фаол ёш банк ходими” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди.

Ушбу танлов ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида фаоллигини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлган ватанпарвар йигит-қизларни тарбиялаш ҳамда уларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Тошкент шаҳар босқичида 24 банкдан жами 477 нафар ёш мутахассис қатнашиб, шулардан 72 нафар ёшлар 1, 2, 3-ўрин соҳиблари деб топилди ва уларга Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан таъсис этилган эсдалик совғалар топширилди.

Иккинчи босқич натижаларига кўра, “КДБ Банк Ўзбекистон” Юнусобод филиали бош ҳисобчиси ўринбосари Максумов Элёр Республика босқичига йўл олди.

Учинчи босқич июль ойида бўлиб ўтади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!