“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси билан тармоқ келишуви имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 49-моддасига кўра, тармоқ келишувлари тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, тармоқ ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.
Жорий йилнинг 24 февраль куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи 2017-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигидан билдириш рўйхатидан ўтказилди.
Янги Тармоқ келишуви компаниянинг 500 нафарга яқин ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид ҳуқуқ ва манфаатлари қонуний кафолатига айланди.