Фаоллар ўқуви
Жорий йилнинг 13 апрелидан 17 апрелига қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги туман (шаҳар) кенгашлари ҳисобчилари учун “Касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тартиби тўғрисида” мавзусида ўқувлар ўтказилди.
Мазкур ўқув дастурда Тошкент молия институти “Фалсафа” кафедраси доценти, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг бўлим мудирлари ва масъул ходимлари, Республика Кенгаши раиси ва бош мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси тўғрисида,Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари, Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг Конституциявий кафолатлари, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини амалиётда кўллаш ечимлари , Ягона ижтимоий тўловлар маблағи, харажатлар, Ҳисобот ва назорат қилиш ҳамда йўлланмалар бўйича ҳисобот иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар таркибига кирувчи даромадлар ҳамда уларга нисбатан ҳисобланган соликлар ва бошқа мажбурий тўловлар, Меҳнат шартномаси бекор қилинадиган кафолатли тўловларни ҳуқуқий тартибга солиш, Касаба уюшмаси ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш, Меҳнат муҳофазасига оид коидаларга амал қилиниши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш, Касаба уюшмалари ташкилотларининг тафтиш комиссиялари вазифалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, ”Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва ижроси, тадбирларни ОАВларида ёритиш масалалари ва бир қатор бошқа йўналишлар бўйича ўқувлар ҳамда тест саволлари ўтказилди.
Ўқув якунида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгашининг Ўқув маркази раҳбарияти томонидан тингловчиларга гувоҳномалар тантанали тарзда топширилди.