Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика якунлари

Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида тармоқ тизимидаги 33 та корхона, ташкилот, муассасалардан белгиланган  номинация бўйича ҳужжатлар келиб тушди.

Кўрик танловнинг иккинчи босқичига тармоқ тизимидаги ҳудудий кенгашлари тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан Низом талаблари асосида тақдим қилинган кўрсаткичлар бўйича маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида ишчи комиссия аъзолари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда жамоат назорати бўйича ишлар бир мунча яхши йўлга қўйилаётганлиги, бошланғич касаба уюшмалари фаоллари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар иш берувчилар билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб борилаётганлиги аниқланди. Шунингдек, ишчи-ходимларга қулай ва санитария-гигиена талабларига мос меҳнат шароитлари яратилаётганлиги, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жароҳатланишлар ва касб касалликларга чалинишларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Республиканинг бир нечта  вилоят, шаҳарлардаги тармоқ касаба уюшма ташкилотларида сезиларли даражада ишлар олиб борилаётганлиги аниқланди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танловнинг республика босқичининг “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича ҳужжатлар Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси томонидан тақдим этилган баҳолаш натижалари асосида таҳлил этиб чиқилди.

Таҳлил натижасида меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг Республика босқичида қуйидагилар ғолиблар деб топилди.

                                             

“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича

         I-ўрин Қашқадарё вилояти  “Асака” ДАТ банки
       II-ўрин Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Сирдарё вилоят Бош бошқармаси
       III-ўрин “Ипотека банк” АТИБ Самарқанд вилоят филиали

  

“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича

I-ўрин Фарғона вилояти Молия бошқармаси касаба уюшма қўмитаси
II-ўрин Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси касаба уюшма  қўмитаси
III-ўрин “Жиззах”  Кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийси касаба уюшма  қўмитаси

               “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича

I-ўрин Инкассация хизмати ДУК Хоразм вилоят бошқармаси меҳнат муҳофазаси бўйича вакил Абдуллаев Сарвар Полвонназирович
II-ўрин Қашқадарё вилояти  “Асака” ДАТ банки меҳнат муҳофазаси бўйича вакил Хакимов Бахтиёр Тойирович
III-ўрин Фарғона вилояти ИИБ меҳнат муҳофазаси бўйича вакил Саидов Юнусали Рахмоновичга берилсин

Республика 2- босқичининг “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациялари бўйича 1-ўринни эгаллаган ғолиблар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши томонидан ўтказиладиган 3-босқичда иштирок этишлари учун кўрик-танлов ҳужжатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг кўрик-танлов ўтказиш комиссиясига юборилди.

Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танлов ғолибларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!