Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Жумладан, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, Андижон молия-иқтисодиёт ва бошқа касб-ҳунар коллежлари, тижорат банклари, шунингдек жамоат ташкилотлари ташаббуси билан 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” га бағишланган тадбирлар ташкил этилди.
Мамлакатимиз обрў-эътиборини юксалтирилишига ҳисса қўшган уруш ва меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, Ватанимиз истиқлолини, халқимизнинг тинч ва осойишталигини ҳимоя қилишда қатнашган юрт ўғлонларининг оила аъзолари учун “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиорлари остида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар уюштирилиб, касаба уюшмалари томонидан байрам совғалари улашилди.
Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан мустақиллик йилларида хизматни ўташ даврида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига беш юз минг сўмдан моддий ёрдамларни манзилли етказишда тармоқ касаба уюшмаси вакиллари фаол иштирок этди.