ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси вилоят тармоғи ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши билан хамкорликда Мамлакатимизда ёшлар онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, уларни Қуролли кучлар сафида хизматга ва олий ҳарбий билим юртларга тайёрлаш, ўқувчиларнинг ўзбекистон тарихини, аждодларимизнинг бой меъроси ҳамда анъаналарини ўрганишларига кўмаклашиш шунингдек, ёшларда мардлик, қатъийлик фазилатларини шакллантириш, интизом ва жамоатчиликка таянишни ўргатиш мақсадида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичи Термиз туманида жойлашган 18299-сонли ҳарбий қисмда ўтказилди.
Мазкур тадбирда вилоятнинг барча туманларидан ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этишди.
Ўтказилган мусобақада 200 нафарга яқин ўқувчи ёшлар иштироки таъминланди. Мусобоқа якунида ғолиб жамоалар иштирокчилари Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг совға, диплом ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.