Click to listen highlighted text!
24.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Меҳнатни муҳофаза қилиш ўқуви давлат ташкилотларида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги 246-сонли “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорини кенг тарғиб қилиш мақсадида тасдиқланган режа жадвалига асосан жорий йилнинг 21 июнь куни Вобкент туман ҳокимлигининг мажлислар залида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда бошқа тармоқ масъуллари билан ҳамкорликда меҳнатни муҳофаза қилишга бағишланган семинар ўқуви бўлиб ўтди.

Семинар ўқувида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ва бошқа тармоқ касаба уюшма ташкилотлари ходимлари билан биргаликда касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш – техник муҳандислари ва жамоатчилик асосида сайланган меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари иштирок этдилар.

Семинар ўқувида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Х.Барноев, етакчи мутахассис И.Бердиев ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ташкилотчиси Б.Бахромовлар сўзга чиқиб, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилиш, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш, жамоа шартномаларида кўрсатилган иш берувчи билан келишилган ҳолда корхоналарда меҳнат шароитларини яхшилаш ва уни муҳофаза қилиш, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, махсус кийим бош билан таъминлаш, меъёрларга асосан сут ва сут маҳсулотлари билан таъминлашни жойларда тузилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчилик назорати доимий комиссиялар томонидан назорат қилинишини ва жамоатчилик назорат комиссияси томонидан йиғилишларда муҳокама қилиб борилишини тушунтириб ўтдилар.

Унда кўргазмали слайдлар орқали меҳнатни муҳофаза қилишга доир чиқарилган янги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этиш ва жойларда ишчи ходимларга тушунтириш ишларини олиб бориш таъкидлаб ўтилди.

Бўлиб ўтган тадбир йиғилган иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотиб ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни олдилар ҳамда ўтказилган семинар ўқуви юзасидан ўзларнинг миннатдорчиликларини билдирдилар. Семинар якунида ҳар бир иштирокчиларга меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи вакиллар учун қўлланмалар тарқатилди.

 

 О.Бозоров

Вобкент туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!