Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ёшлар масаласи кун тартибида!

Жорий йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Абдумухторов Анваржон Акрамжонович республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган тармоққа қарашли корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган фаол, ташаббускор ва фидоий ёшлар вакиллари билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг юртимизда бугунги кунда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш борасидаги ташаббуслари мазмун ва моҳияти қатнашчиларга чуқур тушунтирилди. Шу билан бирга, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракат стратегиясининг мазмун моҳияти бўйича атрофлича сўз юритилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда юксак интеллектуал салоҳиятга, замонавий билим ва дунёқарашга эга, турли ёт ғояларга қарши тура оладиган, мустақил фикрлайдиган шахсларни тарбиялаб вояга етказиш учун барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит яратилган. Бинобарин, Юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил этилди ва “Ёшларга оид  давлат сиёсти самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106 сонли Фармони қабул қилинди. Фармонда ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳамда бошқа ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, улар учун очиқ ва сифатли таълимни кафолатлаш, қулай иш шароитлари яратиш, ёш авлодни қонунларга, миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш масалалари аниқ ва пухта ўз ифодасини топган.

Учрашув қатнашчилари мамлакатимизда баркамол авлодни вояга етказиш соҳасида рўёбга чиқарилаётган чора-тадбирлар ўз натижаларини бераётгани, бу борада қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ишлари изчил давом этаётганини айтиб ўтдилар.

Шунинг билан бир қаторда, учрашув иштирокчилари Республика Кенгаши раисига ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммолар, мулоҳаза ва таклифларни билдирдилар. Ҳар бир билдирилган таклиф ва мулоҳазалар Республика Кенгаши Ёшлар бирлашмаси томонидан умумлаштирилиб, ўз ечимини топиши бўйича дастур ишлаб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!