Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Конституциясининг 25 йиллигига — ёшлар туҳфаси!

Бухоро банк коллежида 2017 йил 6 декабр куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
25 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Мазкур тадбирда жами 600 нафардан зиёд коллеж ўқитувчилари, талабалари ва ишчи ходимларидан иборат жамоа фаол иштирок этди.

Тадбирда коллежнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Н.Саломова сўзга чиқиб, Бош қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши ва Конституциясимизда инсоннинг яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, мулкдор бўлиш ҳуқуқи ва бошқа шу каби ҳуқуқларни ўз ичига қамраб олганлиги тўғрисида сўз юритди.

Шу билан бирга коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган Конституция,  Ватан тўғрисидаги шеърлар ва саҳна кўринишлари байрам тадбирига файз киритди.

Шундан сўнг коллеж талабалари томонидан Конституциямизнинг
25 йиллигига бағишлаб “Ижодий ишлар” кўрик танлови ўтказилди ва барча гуруҳлар ўзлари тайёрлаган буклетлар, плакатлар, стендлар ҳамда қўл ишланмалари намойиш этишди.

Талабалар томонидан яратилган буклетлар, плакатлар, стендлар ҳамда қўл ишланмалари иштирокчиларда катта таъсурот қолдирди ва бундай тадбирларни кўпроқ ўтказиш таклифини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!