Click to listen highlighted text!
25.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ижтимоий шериклик тамойили асосида мустаҳкам алоқалар йўлга қўйилган.

2017 йилнинг 29 декабр куни Марказий банк ва Республика Кенгаши ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи Тармоқ келишуви янги муддатга имзоланди.

Ушбу Келишув Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо–Саноат палатаси ўртасида 2017-2019 йилларга тузилган Бош Келишуви ва тарафларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ундаги шартлар Иш берувчи тизимидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва имтиёзларини тўла кафолатлайди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!