Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Маънавият соати

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг катта мажлислар залида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси: Мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар” мавзусида “Маънавият соати” ўтказилди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган ва 150 нафардан ортиқ бошланғич ташкилотлар фаоллари иштирок этган мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим мудири, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, юрдик фанлари доктори Гулчеҳра Маткаримова, марказ бош мутахассиси Шаҳнозахон Тожиддиноваларнинг маърузалари тингланди.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида Ўзбекистон ўзининг бой тарихига таяниб, порлоқ истиқболини қураётган давлат, ҳамжиҳат халқ, энг тез ривожланаётган мамлакат сифатида дунёга танилди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бошланган, ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар, амалий саъй-ҳаракатлар янги тараққиёт марраларини эгаллаш, замон шиддатига мос тарзда ривожланиш, халқимиз манфаатларини таъминлашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятлидир.

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони мамлакатимиз ҳаётида катта воқелик бўлди. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устуворликларини ҳамда аниқ марраларини белгилаб берган мазкур ҳужжатда қайд этилган ҳар бир вазифа шу заминда яшаётган, эртанги кунга қатъий ишонч билан қараётган ҳар бир инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ.

Тадбир якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!