Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Энг фаол ёш ички ишлар ходими” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди

2018 йилнинг 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият саройида “Энг фаол ёш ички ишлар ходими”  кўрик-танлови ташкил этилди.

Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилаётган Ички ишлар ходимларининг ўз ороми, тинчи, ҳузур-ҳаловати, керак бўлса жонидан кечиб, жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли хизматлари халқимиз томонидан эътироф этилмоқда. Бу борада ички ишлар тизимида хизмат қилаётган ёшлар қатламининг ҳам ҳиссаси беқиёсдир.

2017 йилнинг 28 декабрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишуви имзоланди ва вазирлик тизимида ишловчи махсус унвонга эга бўлган ходимлар, шу жумладан, ёшлар учун ҳам қатор имтиёз ва кафолатлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, ёш авлод вакилларида Ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини оширишга кўмаклашиш мақсадида илк маротаба ташкил этилган “Энг фаол ёш ички ишлар ходими” танлови ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мантиқий давомидир.

Шуни мамнуният билан таъкидлаш жоизки, ушбу кўрик-танлов ички ишлар органлари тизимида самарали меҳнат қилаётган ўн минглаб ёшларни бирлаштирди.

Ички ишлар тизимида фаолият юритаётган илғор, ташаббускор ва ижодкор, ёш ходимларни аниқлаб, улардаги қобилият, касбий маҳоратнинг рўёбга чиқишига кўмаклашди.

Кўрик-танлов орқали ёш ички ишлар ходимларининг фаолияти самарадорлигини янада оширишга, уларнинг инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларини ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашишга, ходимларнинг ижодий фаоллигини ошириш, улар орасида соғлом рақобат муҳитини вужудга келтириш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга эришилди, десак муболаға бўлмайди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, Самарқанд вилояти ИИБ Юридик таъминлаш бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Омонов 1-ўринга, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси катта тезкор вакили Баҳром Боймуродов 2-ўринга, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Юридик таъминлаш бўлинмасининг катта юрисконсульти Ахмет Ганиев фахрли 3-ўринга сазовор бўлдилар.

Тантанали тадбирда “Энг фаол ёш ички ишлар ходими” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиблари Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва Дипломлари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!