Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда касаба уюшмаларининг муҳим вазифалари

Тармоққа тегишли корхона, ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 4 июль куни ёшлар билан манзилли ва тизимли ишлаш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармони ижросини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шаҳар бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жорий йилнинг 25-27 июль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Қирқдан ортиқ корхона ва ташкилотларнинг хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўйича Хотин-қизлар қўмиталари раислари ва бирлашган касаба уюшмаси қўмиталари раислари иштирок этган мазкур семинарда “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб қувватлашга доир давлат сиёсати: мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари”, “Оила институтини мустахкамлаш  “Соғлом оила соғлом жамият” концептуал ғоясини ҳаётга тадбиқ этишга қаратилган ягона давлат сиёсати”, “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда касаба уюшмаларининг муҳим вазифалари” каби йўналишларда қатор маърузалар тингланди.

Семинарда таъкидланганидек, тармоқ тизимига қарашли корхона, ташкилот ва муассасаларда қабул қилинган жамоа шартномаларида аёлларга белгиланган имтиёзлар бажарилиши, хавфсиз меҳнат, дам олиш шароитлари яратиб берилиши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзи ва хуқуқий саводхонлик бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, биринчи навбатда хотин-қизлар, ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта ҳаёт, турли минтақаларда хавф-хатар кучайиб бораётган замонда доимо огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлиб яшаш – бугун ҳаётнинг ўзи барчамиздан талаб қилаётган энг муҳим ва долзарб вазифадир.

Икки кунлик семинар якунларига кўра, касаба уюшмалари фаоллари томонидан хотин-қизлар билан ишлашни янада яхшилаш, белгиланган устувор йўналишлар бўйича фаолият самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Семинар иштирокчилари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Ўқув семинари қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!