Мардлар қўриқлайди Ватанни
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Академия тингловчи ва курсантларини Ватанга муҳаббат, касбга садоқат руҳида тарбиялаш, мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг юксак жанговар тайёргарлиги даражасини ошириш мақсадида турли кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Бундай танловларда улар нафақат жисмоний куч-қуввати, балки маънавияти, билими ва дунёқарашини намойиш этмоқда.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган “Балли йигитлар” кўрик-танловида ҳар бир босқич тингловчилари ўз гуруҳи билан иштирок этди. Ғолибларга ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Таълим масканида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар ҳам изчил олиб борилаётир. Академия қошида қўл жанги, самбо, дзюдо, юнон-рум ва эркин кураш, енгил атлетика, футбол, волейбол сингари спорт секциялари мунтазам фаолият кўрсатмоқда.