Click to listen highlighted text!
21.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Бухорода ҳаваскор велоспортчилар ўртасида “Касаба-Тур” веломарафони

Жорий йилнинг 14 май куни корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали мехнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш, аҳоли ва ёшларни спортнинг жисмоний тарбия ҳамда оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг спорт ва жисмоний тарбия кундалик иш жарёнининг бир бўлагини ташкил қилиши зарурлиги бўйича кўникмаларни шакллантириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида велоспортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида ҳаваскор велоспортчилар орасида вилоят миқёсидаги Республика веломарафони ўтказилди.

Мазкур веломарафонда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасига тегишли ташкилот, корхона ва муассасалардан туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган, шунингдек веломарафонда иштирок этиш истагида бўлган 100 нафардан зиёд ҳаваскор велоспортчилар иштирок этдилар.

Веломарофон якунлари бўйича 1-,2-,3-ўрин ғолиблари касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан таъсис этилган қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

Шунингдек марафон иштирокчилари “Энг ёши улуғ пойгачи” (эркак ва аёллар ўртасида), “Энг маҳоратли пойгачи” (эркак ва аёллар ўртасида), “Ғалабага бўлган интилиши учун” (эркак ва аёллар ўртасида), “Энг ёш пойгачи” (эркак ва аёллар ўртасида), “Энг фаол аёл пойгачи” номинациялари бўйича ҳам тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!