Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика якунлари
Республика Кенгашининг “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида республика босқичида 33 та корхона, ташкилот, муассасалардан белгиланган номинация бўйича ҳужжатлар келиб тушди.
Кўрик танловнинг иккинчи босқичига тармоқ тизимидаги ҳудудий кенгашлар аъзо корхона ва ташкилотлар томонидан Низом талаблари асосида тақдим қилинган кўрсаткичлар бўйича маълумотларни таҳлил қилиш жараёнида ишчи комиссия аъзолари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда жамоат назорати бўйича ишлар бир мунча яхши йўлга қўйилаётганлиги, бошланғич касаба уюшмалари фаоллари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар иш берувчилар билан ҳамкорликда самарали фаолият олиб бораётганлиги аниқланди. Шунингдек, ишчи-ходимларга қулай ва санитария-гигиена талабларига мос меҳнат шароитлари яратилаётганлиги, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан жароҳатланишлар ва касб касалликларга чалинишларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Республиканинг бир нечта вилоят, шаҳарлардаги тармоқ касаба уюшма ташкилотларида сезиларли даражада ишлар олиб борилаётганлиги аниқланди.
Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан кўрик-танловнинг республика босқичининг “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича ҳужжатлар Федерация Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши комиссияси томонидан тақдим этилган баҳолаш натижалари асосида таҳлил этиб чиқилди.
Таҳлил натижасида меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг Республика босқичида қуйидагилар ғолиблар деб топилди.
“Энг яхши корхона” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг Республика Инкассация хизмати Давлат унитар корхонаси Қашқадарё вилояти бошқармаси;
2-ўрин: Бухоро вилояти “Ипотека” АТИБ Ипотека банки Сардор филиали;
3-ўрин: Республика Инкассация хизмати давлат унитар корхонаси Хоразм вилоят бошқармаси.
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Навоий вилояти божхона бошқармаси касаба уюшма қўмитаси;
2-ўрин: Ўзбекистон Республикаси Фавқулода вазиятлар вазирлиги Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси касаба уюшма қўмитаси;
2-ўрин: Қашқадарё вилоят вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқарма бошқармаси касаба уюшма қўмитаси;
3-ўрин: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилоят бошқармаси касаба уюшма қўмитаси.
“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармаси меҳнат муҳофазаси бўйича вакили. (Тухтаназаров Элёрбек Хамидилаевич);
2-ўрин: Урганч туман Мудофаага кумаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти меҳнат муҳофазаси бўйича вакили (Далетов Зарипбой Олаёрович);
“Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси бўйича:
1-ўрин: Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хизмат ва касбий тайёрларликни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси (Киличев Бахром Маткаримовичга);
2-ўрин: “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки Андижон вилояти минтақавий филиали Банк хавфсизлиги ва ахборотларни муҳофаза қилиш шўъбаси бош мутахассиси (Алимбоев Шоядбек Шухратович);
3-ўрин: “Узсаноатқурилишбанк” АТБ Жиззах минтақавий филиали БЭК-ОФИС Маъмурияти Меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик ва ахбортларни муҳофаза қилиш хизмати бош мутахассиси (Ахмадов Азаматжон Фарход ўғли).
Меҳнат муҳофазаси бўйича кўрик-танлов ғолибларига Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг дипломлари ва қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.