Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Ипотека” АТИБ билан тармоқ келишуви имзоланди

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Ипотека” АТИБ Республика Бошқаруви билан узоқ йиллар давомида ижтимоий шериклик тамойили асосида ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Таъкидлаш ўринлики, ижтимоий шерикларнинг бу ҳамкорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Иш берувчилари конфедерацияси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид имзоланган Бош келишувга ҳам асосланган.

Жорий йилнинг 15 июль куни “Ипотека” АТИБ Республика Бошқаруви ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк тизимида ишловчи ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб берувчи Тармоқ келишуви янги муддатга имзоланди.

Ушбу тармоқ келишуви “Ипотека” АТИБ тармоғини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, меҳнат шартлари ва унга ҳақ тўлашни, банк ходимларининг ижтимоий кафолатларини белгилаб беради.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!