2014 йил 4 август куни 17-Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 17-Раёсат йиғилиши 2014 йил
4 август куни Тошкент шаҳрида ўтказилди.
Йиғилишни касаба уюшмаси Республика Кенгашининг раиси Абдумухторов Анваржон Акрамжанович олиб борди.
Раёсат кун тартиби:
- Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси фаолиятининг 2014 йил 1 ярим йиллик якунлари тўғрисида.
- Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоғида нодавлат сектори корхона ва ташкилотларини касаба уюшмаларига жалб этиш соҳасида жорий йилнинг 1-ярим йиллиги давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида.
- Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг 2014 йил 1-ярим йиллиги давомида “Соғлом бола йили” Давлат, Федерация Кенгаши ва Республика Кенгаши дастурлари ижросини таъминлаш борасидаги ишлари тўғрисида.
- Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятлари касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари фаолиятини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш якунлари тўғрисида.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Назорат тафтиш комиссияси бюросининг 2014 йил 9 июлдаги БМ 12/14-сонли “Сурхондарё ва Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотларининг 2012-2013 йиллар давомидаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида”ги қарори ҳақида.
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлари ва Тошкент шаҳар марказларида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгашларини ташкил қилиш, аппарат ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва разрядларини тасдиқлаш тўғрисида.
- Янги таҳрирдаги “Бирлашган касаба уюшмаси ташкилоти Низоми”ни тасдиқлаш тўғрисида
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 18 июлдаги “Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини қайта ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш якунлари тўғрисида”ги 17-1 сонли қарори ҳақида.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари картаси тўғрисида”ги 17-8 сонли қарори ҳақида
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 18 июлдаги Янги тахрирдаги “Касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чикиш Тартиби”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 17-9 сонли қарори ҳақида.
- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 18 июлдаги “Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини 2014-2016 йилларда амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш” тўғрисидаги 17-7 сонли қарори ҳақида.
- Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг йиғилишлари оралиғида қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш ҳақида.
Республика Кенгаши Раёсат кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.