Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“НОГИРОНЛАР ҚОНУН ҲИМОЯСИДА” мавзусида ўтказилган тадбир тўғрисида

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси  Марказий Кенгаши “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” байрами муносабати билан  Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига қарашли Республика  имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида “Ногиронлар қонун ҳимоясида” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Республика имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан  485 нафар ногирон ўқувчи ёшлар таълим олган ҳолда турли хил касб-ҳунар сирларини ўрганмоқдалар. Тадбир куни ўқувчи ёшлар  томонидан тайёрланган турли хил ўйинчоқлар, тикувчилик, тўқувчилик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари,   чизган расмларининг кўргазмалари ташкил этилди.

Ёшлар ўртасида  ўзининг намунали  хулқи ва аъло ўқиши билан ҳаммага ўрнак бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда  ҳамда яратган турли хил  маҳсулотлари билан коллежда ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этаётган талабаларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида улардан 72 нафарига Марказий Кенгашнинг совғалари топширилди

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенаторлари,  депутатлар, “Маҳалла” жамоат фонди, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва сиёсий партиялар раҳбарлари, Республика Саломатлик-тиббий статистика институти ҳамда Халқаро “Қизил ярим ой жамияти” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирнинг маданий қисмида коллежнинг ўқувчи ёшлари ва     санъаткорлар ижросидаги куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият бағишлади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!