Click to listen highlighted text!
24.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги қарори дастурида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси  Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида мустақилликни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо этган ҳарбий хизматчиларни хотирлаш мақсадида жорий йилнинг август ойида   Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти худудида истиқомат қилаётган 34 нафар оилалардан хабар олинди.

Шунингдек  хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари  ходимларининг Тошкент шаҳридаги “Дўмбиробод” қабристонига хотирлаш маросимига  ҳамда Тошкент шаҳар Ҳамза туманидаги “Келажак авлод” маданият саройига ўтказилган уч авлод учрашувида  қатнашдилар.

Тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгашнинг қўшма тадбирлар режаси асосида    Марказий Кенгашнинг Раёсат аъзолари Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати бирлашган касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда “Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон” мавзусида уч авлод учрашуви тадбирини  ўтказдилар. Унда касаба уюшма ходимларининг тўққиз нафар болалари биринчи синфга бориши билан қутланиб, касаба уюшма маблағидан уларга сумка ҳамда дафтар, китоб ҳамда ўқув қуроллари совға қилинди.  Тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар ҳамда ишлаётган касаба уюшма фаолларидан ўн нафари раҳбарият номидан Фахрий Ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирландилар.Айнан шундай тадбирлар Ўзбекистон Республикаси вазирликларида, Давлат қўмиталарида, Банкларда ва жамоат ташкилотларида ҳам ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!