Click to listen highlighted text!
22.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши тасарруфидаги

“Ҳамкорбанк” ОАТБ касаба  уюшма қўмитасининг 2013 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ банкда фаолият юритаётган ёш  ходимлар кобилияти, ақл-заковати, ички потенциали, куч-ғайратини тўла намоён этишларига кўмаклашиш,

уларни ижтимоий фаоллигини ошириш, дунёқарашларини ўстириш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, филиаллардаги айрим муаммо ва камчиликларни юмористик ва сатирик йўл билан олиб чиқиш ва ҳал этилишида кўмаклашиш мақсадида  ташкил этилаётган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик- танловининг навбатдаги учрашуви  Қўқон шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Қўқон филиалининг “Максимум”, Марғилон филиалининг “Юксалиш” ва Қувасой филиалининг “Ресурс” жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Кўрик-танлов Қўқон шаҳрида жойлашган тарихий обида “Ўрда” қалъаси яқинида жойлашган “Ўрда” кафесида бўлиб ўтганлиги сабабли, тадбир иштирокчилари, меҳмонлар ва учалла филиал бошқарувчилари билан биргаликда қалъани зиёрат қилишдан бошланди.

Танлов якунларига кўра 41 балл тўплаган Марғилон филиалининг “Юксалиш” ҳамда Қувасой филиалининг “Ресурс” жамоалари 2-ўринни, 44 балл тўплаган Қўқон филиалининг “Максимум” жамоаси эса 1-ўрин ва танловнинг кейинги босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танлов ғолиблари банк бирлашган КУҚ томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир ёшлар дискотекасига уланиб кетди.

Шу куни Бош банк ҳамда Амалиёт бошқармаси аёлллари учун ўтказилган шанба кунлик маънавият соати машғулоти хотин-қизлар саломатлигига бағишланди. Андижон вилоят Перинатал маркази доцентлари Шаҳноза Мамажонова ва Шоҳида Сатимовалар аёлларни репродуктив саломатлигини мустахкамлаш, хотин-қизларни турли ёшларга хос бўлган,  учраб турадиган айрим касалликлар, уларни даволаш хусусида маъруза қилдилар.

Шифокорлар ҳар қандай касалликни даволашдан кўра уни олдини олиш осон эканлиги, бунинг учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш, вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туриш кераклигини ҳаётий мисолларда тушунтириб бердилар.

Давра суҳбати эркин, ўзаро баҳс-мунозаралар билан ўтганлиги билан аҳамиятли бўлди. Банкимиз аёллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан етарлича маълумотлар олдилар. Ушбу учрашув ҳар бир қатнашчида катта таасурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!