Касаба уюшма фахрийлари мамнунлар
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши Раёсатининг 2013 йил 21 февралдаги “Тармоқ тизимидаги касаба уюшма ташкилотларда туризм саёҳатини ривожлантириш тўғрисида”ги 10-15 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8-11 июнь кунлари Наманган вилоятидан 45 нафар бошланғич касаба уюшмаси фаоллари ҳамда тизимда узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган фахрийлардан иборат гуруҳ юртимизнинг тарихий, зиёратгоҳ қадамжоларидан Бухоро-Самарканд шахарларига ва Мустақиллик йилларида барпо этилган бунёдкорлик мажмуаларига саёҳатлари ташкил этилди. Саёҳат иштирокчилари бой таъссурот билан қайтиб, жорий йилнинг 4-чорагида Тошкент шаҳридаги Истиқлол йилларида бунёд этилган Амир Темур музейига, “Хотира” майдонига ва бошқа кўплаб мажмуа ва иншоотларга ҳам саёҳатлар ташкил этиш таклифини билдирдилар.