Click to listen highlighted text!
21.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Амалий ёрдам курсатиш туғрисида

Бугунги кунда  амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳатлар моҳияти, қабул қилинган давлат дастурларининг аҳамияти ҳамда уларни ижросини таъминлашда касаба уюшмалари томонидан изчиллик билан олиб борилаётган ижтимоий шериклик муносабатлари, яъни ҳамкорликка оид битим, келишув ва жамоа шартномалари каби қонуний асосларни мукаммаллашган ҳолда қабул қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса, Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Республика Савдо-саноат палатаси ўртасида Бош келишув имзолангани, ижтимоий шериклар сони ошиб бораётгани касаба уюшмалари фаолиятида туб бурилиш ясамоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм,  Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари туман ва шаҳар кенгашларига ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотларига амалий ёрдам бериб қайтдилар.

Унда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарорлари билан иловада тасдиқланган касаба уюшмалари фаолиятига доир Низом ва тавсиялар ҳамда Тартиблар, Услубий қўлланмалардан иборат “Меъёрий ҳужжатлар  тўплами” Марказий Кенгаш томонидан чоп эттирилиб, ҳар бир бошланғич касаба уюшма ташкилотларига етказилди. Ушбу  ҳужжатлардан иш жараёнида фойдаланиш ва тадбирлар ўтказиш  тартиблари  тўғрисида батафсил  тушунтиришлар, кўплаб саволларига жавоблар берилди.

Касаба уюшма аъзоларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий ва спорт ҳамда улар соғлигини мустаҳкамлаш каби масалалар акс этган тармоқ келишуви ҳамда жамоа шартномалари мазмуни янги қабул қилинган қонунлар асосида бойитилиб борилаётгани, кадрлар билимини кучайтириш, касаба уюшмасига аъзолик афзалликларини асослаш, меҳнат муҳофазаси, маданий-маърифий ва спорт масалалари бўйича ташкил этилаётган ўқув-семинар, очиқ мулоқот тарзидаги учрашувлар, маънавият соатларининг ўтказилиши ҳам ўз самарасини бераётганлиги ҳақида тушунтириб келинмоқда.

Бу борадаги ишларнинг давомийлиги бундан буён ҳам давом эттирилади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!