Click to listen highlighted text!
21.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Марказий Кенгашининг V-Мажлис йиғилиши

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба
уюшмаси Марказий Кенгашининг V-Мажлис йиғилиши  2012 йил
28 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилди.

      Йиғилишни касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси в.б. Юлдашев Абдухамид Рашидович  олиб борди.

Мажлис кун тартиби:

  1. Тармоқ касаба уюшмаси Уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида
  2. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгаши томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
  3. Тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши тизимидаги ташкилотларда “Мустаҳкам оила йили” дастурининг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
  4. “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2012 йил 26 январдаги 5-1 сонли қарорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижроси хақида.
  5. Тармоқ касаба уюшмаси  Марказий Кенгаши фаолиятининг устувор йўналишлари тўғрисидаги чора-тадбирлар назорат-режасининг бажарилиши хақида
  6. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси  ва Ўзбекистон давлат муассасалари   ва   жамоат   хизмати    ходимлари    касаба   уюшмасининг

V-Қурултойи қарорларини бажариш юзасидан “Миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш” бўйича амалга оширилган ишлар хақида.

  1. Ташкилий масала

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари, Марказий Кенгаш аъзолари ва Марказий Кенгаш аппарати ходимлари иштирок этиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

 

Ташкилий масала бўйича; Тармоқ касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари-ташкилий ишлар бўлими мудири лавозимида ишлаб келган  Асроров А.Э. ўз аризасига биноан ишдан озод этилди ҳамда Марказий Кенгаш ва Раёсат аъзолигидан чиқарилди.

Марказий Кенгаш Мажлиси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!