Click to listen highlighted text!
21.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

Спорт — соғлик гарови

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари  касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг “Мустахкам оила йили” дастурининг барча бандларида тармоқ тасарруфидаги ташкилотлар касаба уюшма аъзоларини ижтимоий-иқтисодий, хуқуқий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгашларининг 2012 йил 09 ноябрдаги № 10-4о ва № 19-4 сонли қўшма қарорлари асосида Республика Конституциясининг 20 йиллигига бағишланган тармоқ касаба уюшмаси ходимлари ўртасида “Спорт — соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари 21 ноябрь куни Тошкент шахар “ЖАР” спорт  мажмуасида ўтказилди.

Ушбу мусобақалар Республика вазирликлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Банклари, Давлат қўмиталари ва жамоат ташкилотлари касаба уюшма аъзолари иштирокида спортнинг шашка, шахмат, дартс, армрестлинг ва стол теннис турлари бўйича ўтказилди.2

Спорт мусобақасининг “Низоми” асосида спортчиларнинг эришган  ютуқларини баҳолаб бориш учун тузилган нуфузли ҳакамлар ҳайъати ҳар бир спортчини чиқишларини одилона, ҳаққоний баҳолаб бордилар. Улар қуйидаги натижаларга эришдилар:

Ғолибликни қўлга киритган спортчилар Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Дипломлари, Нишонлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли “ЖАР” спорт соғломлаштириш мажмуасининг болалар ашула ва рақс ансамблининг раққосалари ва санъаткорларининг дилбар куй ва қўшиқлари ҳамда ёш болаларнинг кўргазмали спорт ўйинлари барча иштирокчиларга завқ бағишлади.

Ўтказилган тадбир Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” дастурининг  “Хабарлар” кўрсатувида ва бошқа Республика оммавий ахборот воситаларида ёритилди.

Шунингдек “Ишонч” газетасининг сахифасида ҳам чоп эттирилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!