Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 21 йиллик байрамига бағишланган “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан” мавзусида “Икки авлод учрашуви” ўтказилди
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федарацияси Кенгаши Ўқув Марказининг катта залида “Тақдиримсан, бахтимсан, эркин ва обод Ватан” мавзусида “Икки авлод учрашуви” ўтказилди.
Учрашувда Ўзбекистон Хорижий мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари Кенгаши раиси, академик Саидаҳрор Ғуломов ҳамда Республика вазирликлари, Давлат қўмиталари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари, жамоат ташкилотларидан мустақилликни мустаҳкамлашда ва касаба уюшмалари хариталарида узоқ йиллар хизмат қилган фаоллар, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.
Тадбир сўнгида тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритаётган бир гуруҳ касаба уюшма фаоллари ҳамда фахрийлар байрам муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.