Click to listen highlighted text!
23.11.2024  

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида ўтказилади.

Uz
Ru

Архивы

“Бутунжахон меҳнатни мухофаза қилиш куни”га бағишланди

Жумладан, “Hamkorbank” АТБ, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон бирлашган техника мактаби, “Микрокредитбанк” ОАТБ Андижон филиали  ва молия коллежининг бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни  барча ходимлар иштирокида “Бутунжахон меҳнатни мухофаза қилиш куни”га бағишлаб “Иш жойида стрессни бартараф қилиш-муносиб меҳнат омилларидан бири” мавзусида давра суҳбати ва семинар йиғилишлари ташкил этилди.

Ўтказилган учрашувларда  психологлар ва соҳа мутахассислари таклиф этилиб, улар томонидан ходимларга бошқарув психологияси, раҳбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар, муомала маданияти, иш жойида стрессдан чиқиш усуллари, оила ҳамда самарали муомала психологиясига оид мавзуларда маъруза ва тарғибот ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, психологлар томонидан қизиқарли слайдлар ёрдамида ҳикоя ва фильмлар намойиш қилиб берилди. “Бургут ҳикояси” ўзининг тарбиявий аҳамияти билан томошабинлар эътиборига сазовор бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!